Самарқанд давлат университети филология факультети хорижий тил ва адабиёт йўналишидаги 313-гуруҳнинг 8 нафар талабаси инглиз тили бўйича Б2 миллий сертификатларига эга бўлди. Аҳамиятли томони шундаки, талабалар репититорга қатнаб эмас, дарсда олган билимлари эвазига бу натижани қўлга киритишган.

    - Икки йилдан буён ушбу гуруҳга дарс ўтмоқдаман. Талабалар ҳаракатчан, илм олишга иштиёқи баланд, - дейди СамДУ инглиз тили кафедраси катта ўқитувчиси Комила Маҳкамова. – Биринчи йили дарс режасига қараб ҳафтасига 3, иккинчи йили эса 1марта “Асосий ўрганиладиган тил” фанидан 4 асосий кўникма устида ишладик. Талабаларнинг грамматик қоидаларни билиши жуда яхши, аммо гапириш, ёзиш ва тинглаб тушуниши нисбатан пастроқ, яъни А2 даражада эди. Кўпроқ коммуникатив методдан фойдаландик. Шунингдек, IELTS материаллари устида ишладик. Гуруҳимиз 15 кишидан иборат, ўқувчиларнинг 10 нафари имтиҳон топширди. Шундан 8 таси B2 миллий сертификатга эга бўлди.  Талабалар билан янада яхшироқ ишлашга ва 100 фоиз С1 натижани қўлга киритишга ҳаракат қиламиз…

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.