Самарқанд ва Россия математиклари ҳамкорлиги…
![](https://www.samdu.uz/upload/cover-images/63cac8cee310f-63cac8cee3110-63cac8cee3111-63cac8cee3112.jpg)
Самарқанд давлат университетига Қозон федерал университетининг проректори ҳамда Н.И. Лобачевский номидаги математика ва механика институти директори, профессор Екатерина Турилова ташриф буюрди. Меҳмонларни Самарқанд давлат университети халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Акмал Ахатов қабул қилди.
Ташрифдан асосий мақсад СамДУ математиклари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, профессор-ўқитувчилар алмашинувини йўлга қўйишдир.
Қозон давлат федерал университети билан математика ва механика соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бориш, илмий ишлар натижаларини чоп этиш, илмий-педагогик кадрлар тайёрлашда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари кўрилди.
Шунингдек, геометрия ва математик статистика соҳасида қўшма магистратура дастурларини ишлаб чиқиш ва ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Қозон федерал университети ва Самарқанд давлат университети юқоридаги масалалар юзасидан ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолашга келишиб олди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.