Самарқанд давлат университетида “Golden hands” маркази очилди…
- Ушбу тўгаракнинг асосий фаолияти талабаларнинг амалий ва тасвирий санъатга бўлган қизиқишларини ошириш, ижодкорларнинг истеъдодини намойиш этиш ва ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишдир, - дейди СамДУ Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори, профессор Шаҳзода Негматова. – Бу ҳали бошланиши. Марказ келажакда фаолиятини кенгайтириб, йирик мактаб бўлишига ишонаман. СамДУ спорт фаолияти ва санъат факультетининг иқтидорли талабаси Баҳодир Ҳамроқулов бошчилигидаги ушбу марказнинг фаолиятига омад тилайман…
- Болалигимдан ижодга, тасвирий санъатга бўлган қизиқиш сабаб, СамДУ санъатшунолик йўналишига ўқишга кирдим. Санъат нима, деб сўрашса, ҳаётим мазмуни дея жавоб бераман, - дейди СамДУ талабаси Баҳодир Ҳамроқулов. – Бугун жамоамиз билан марказ фаолиятини ишга туширишга муваффақ бўлдик. Асосий мақсадимиз, университетдаги иқтидорли талабаларни бир жойда жамлаш, иқтидорини намойиш этиш ва уларнинг кўргазмаларини ўтказиш. Шунингдек, қизиқиши бўлган талабаларга рассомчилик сир-асрорларини ўргатишдир… Бизга мана шу имкониятни яратиб берган, университет раҳбариятига миннатдорлик билдираман. Барча талабаларни марказимизга таклиф қиламан.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.