“Қон – бу ҳаёт”
![](https://www.samdu.uz/upload/cover-images/63ef72a5dbd1c-63ef72a5dbd1e-63ef72a5dbd1f-63ef72a5dbd20.jpg)
Самарқанд давлат университетида ушбу мавзуда давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда СамДУ хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгаши раиси Шарофат Тўхлиева, вилоят қон қуйиш маркази шифокорлари маърузалари билан иштирок этди.
Мулоқотда “Донорликнинг аҳамияти”, “Қон ва унинг таркиби донорлиги шартлари”, “Қон – бу ҳаёт” мавзуларида маърузалар қилинди.
Шунингдек, Самарқанд давлат университети география ва экология факультети талабалари мавзуга оид саҳна кўринишини намойиш қилдилар.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати,
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.