Японияда бўлиб турган Самарқанд давлат университети олимлари Тоттори университети билан ўрнатилган ҳамкорлик, унинг асосий мақсадлари ва келгусидаги режалар билан яқиндан таништириш мақсадида Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти ҳамда биология факультети профессор-ўқитувчи ва талабалари билан Зоом орқали учрашув ўтказди. Семинарда Тоттори университети профессорлари Кристина Тодерич, Жиро Иида ҳамда СамДУ халқаро алоқалар бўйича проректори Акмал Ахатовлар иштирок этди.

    Учрашувда Тоттори университети билан олиб борилаётган ҳамкорлик йўналишлари ва СамДУ талабалари учун берилаётган имкониятлар тўғрисида батафсил маълумот берилди. Талабаларни хорижий тилларни ўрганиш, ўзлари танлаган соҳалар бўйича чуқур билим олиш кераклиги таъкидланди.

    Делегация таркибидаги тадқиқотчилар Абдубакир Қўшбоқов ҳамда Достонжон Баҳриевлар Тоттори университетида ўрганган кўникма ва таассуротлари билан яқиндан ўртоқлашишди.

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.