Самарқанд давлат университети ва ота-оналар ҳамкорлиги…
Самарқанд давлат университети тарих факультетида ота-оналар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Тадбирни Самарқанд давлат университети ўқув ишлари бўйича проректори Рустам Йўлдошев кириш сўз билан очиб, таълим тизими, имтиҳон жараёнлари ҳақида батафсил маълумот берди.
Шунингдек, HEMIS дастури ва унинг аҳамиятини тушунтириб, ота-оналар ушбу тизим орқали фарзандларининг ўқишини назорат қилишлари мумкинлиги ҳақида тўхталди.
Тадбир давомида талабаларнинг таълим сифатини ошириш юзасидан турли фикрлар алмашилди. Ота-оналар фарзанди ўқишга киргандан сўнг, дунёқараши ва фикрлаши маълум ижобий ўзгаришлар бўлаётганини таъкидлаб, профессор-ўқитувчиларга миннатдорлик билдирди.
- Неварам тарих факультетида ўқийди. Болаларимнинг ўқишига бефарқ бўлмаган ҳолда уларнинг ҳолидан тез-тез хабар олиб тураман, - дейди Низом Хушназаров. – Бу ердаги шароитларни кўриб ҳавас қилдим. Ёшларимизнинг сифатли таълим олишлари учун шундай имкониятлар яратиб бераётганлиги учун Президент Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдираман.
- Ўзим ўқитувчиман, мактабда дарс бераман. Фарзандим 1-курсда таҳсил олади. Унинг ўқиши доимий равишда назоратим остида, - дейди Зуҳра Насриева. – Сўнгги йилларда университетингизда олиб борилаётган ўзгаришлар ва янгиликлардан хабарим бор. Мен боламни Самарқанд давлат университетида ўқиётганлигидан фахрланаман. Барча устозларидан миннатдорман.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат АКРАМОВ олган suratlar.