Тадбирда СамДУ ўқув ишлари бўйича проректорлари Аҳмаджон Солиев ҳамда Рустам Йўлдошевлар иштирок этди.

    Учрашувда таълим тизимидаги ўзгаришлар, имтиҳон жараёнлари, HEMIS тизимининг афзалликлари, чет тилини ўрганиш моҳияти, талабалар учун яратилган имкониятлар бўйича сўз юритилди.

    Тадбир давомида профессор-ўқитувчи ва ота-оналар ўзаро фикр алмашиб, бугунги учрашувнинг мазмун-моҳияти аниқ қилиб ёритилди.

    - Талабаларнинг таълим олишида фақат ўқитувчилар эмас, балки ота-онанинг фаоллиги жуда муҳимдир, - дейди СамДУ ўқув ишлари бўйича биринчи проректор Аҳмаджон Солиев. – Фарзандингиз 30-40 фоиз дарс жараёнида ўзлаштирса, қолган 60-70 фоизини мустақил таълимдан ўрганиши керак. Йигит-қизларимизни ўқитиш учун барча имкониятимиз мавжуд…Имтиҳон жараёнлари бошқа олий таълим муассасаларига нисбатан кескин фарқ қилади. Якуний назоратларни махсус ташкил этилган Талабалар билимини баҳолаш бўлими томонидан ўтказилади. Бу жараёндаги шаффофлик шу даражадаки, талабалар якуний имтиҳонни факультет ўқитувчиларининг иштирокисиз, талабалар билимини баҳолаш бўлими ходимлари назорати ҳамда махсус камералар кузатуви остида топширади. Ёзма ишлар бошқа ОТМга юборилиб, бевосита уларнинг профессор-ўқитувчилари томонидан холис баҳоланади. Бу борада республикамизнинг 10 дан ортиқ ОТМ лари билан шартнома имзоланган…

    Самарқанд давлат университети

    Ахборот хизмати.