Самарқанд давлат университети Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти талабаларининг ота-оналари билан учрашув ўтказилди…
Тадбирда СамДУ ўқув ишлари бўйича проректор Рустам Йўлдошев, Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти директори, доцент Тошпўлот Ражабов, ўқув-услубий бошқарма бошлиғи Шахриддин Муранов, хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгаши раиси Шарофат Тўхлиевалар иштирок этди.
Учрашувда таълим тизимидаги ўзгаришлар, имтиҳон жараёнлари, HEMIS тизимининг афзалликлари, чет тилини ўрганиш моҳияти, талабалар учун яратилган имкониятлар, ёшлар психологияси бўйича сўз юритилди.
- Фарзандим Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти 2-курс талабаси, - дейди Озоджон Хидиров. - Икки йил олдинги ҳаёти ва яшаш тарзини таққосласам, ижобий томонга ўзгарганини сезаман. Ўглимни юртимиздаги етакчи университетда ўқиётганлигидан фахрланаман. Жомбойга бориб институт фаолияти билан танишдим. Ёшларнинг ўқиши учун барча имкониятлар яратилган. Бунинг учун Президент Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдираман.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.