Самарқанд давлат университетига АҚШ нинг халқаро ҳамкорлик ривожлантириш агентлиги мутахассиси Мерседес Диане Гриффин Форбес ташриф буюрди. Бундан асосий мақсад “Қишлоқ хўжалигида рақамли маркетингдан фойдаланиш имкониятлари” мавзусида маъруза қилишдир. Семинарда СамДУ Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти, биология, инсон ресурсларини бошқариш факультети профессор-ўқитувчи ва тадқиқотчилари иштирок этди.

    Самарқанд давлат университети

    Ахборот хизмати.