Самарқанд давлат университети ўқув ишлари бўйича проректори Рустам Йўлдошев юридик ҳамда интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари факультети талабалари билан учрашди.

    Биринчи ва иккинчи курс талабалари иштирок этган тадбирда ўқув жараёнлари, кредит модул тизими, чет тилини ўрганиш ва мустақил таълимнинг афзалликлари бўйича сўз юритилди. Шунингдек, таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотларнинг моҳияти тушунтирилди.

    Проректор бугунги вақтда кун тартибидан ўрин олган чет тилини билиш бўйича тўхталар экан, СамДУ да хорижий тилларни ўрганиш учун яратилган шароитларни алоҳида эътироф этди.

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.