Самарқанд давлат университети филология факультетида “Уч авлод учрашуви” ўтказилди…
Тадбирда Самарқанд давлат университети Фахрийлар кенгаши раиси, «Шуҳрат» медали соҳиби, профессор Суюн Каримов, тожик филологияси ва шарқ тиллари кафедраси профессори Жумақул Ҳамроев, ўзбек тили ва адабиёти кафедраси доценти Жумагул Сувоновалар иштирок этди.
Фахрий профессор-ўқитувчилар “Навқирон авлод – мамлакат ишончи, келажак таянчи”, “Янги Ўзбекистонда – ёшларга янги имкониятлар”, “Янги Ўзбекистонда – эркин ва фаровон яшайлик” мавзусидаги маърузалари билан иштирок этди.
Шунингдек, маърузачилар босиб ўтган йўллари, эришган муваффақиятлари, ҳаёт тажрибаси ҳақида сўзлар экан, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида алоҳида тўхталди.
Иштирокчилар учрашувнинг мазмун моҳияти ҳамда бу каби тадбирларнинг ёшлар тарбиясида тутган ўрни бўйича фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.