"Оқила аёллар" ҳаракати фаолиятига доир семинар ўтказилди...
Самарқанд давлат университетида вилоят ва шаҳар "Оқила аёллар" ҳаракати аъзоларининг малакавий кўникмаларини оширишнинг амалий‐методологик асослари бўйича семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Унда Самарқанд давлат университети хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгаши раиси, ректор маслаҳатчиси Шарофат Тўхлиева, Оила ва хотин-қизлар вилоят бошқармаси бошлиғи Зебинисо Рахмонова, "Оқила аёллар" ҳаракати етакчиси Ойниса Мусурмонова ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази эксперт-маслаҳатчиси Жамила Шермуҳаммедова, шунингдек, вилоятнинг фаол хотин-қизлари иштирок этди.
Семинарда "Оқила аёллар" ҳаракатининг бош мақсади бўлган жамиятда янги маънавий макон яратиш, эзгу ғоялар, миллий қадриятлар, урф-одатлар, муқаддас анъаналарни ёшлар онгига сингдириш эканлиги алоҳида таъкидланди. Жамият ҳаётида айрим ҳолларда мавжуд оилавий келишмовчиликлар ва уларни бартараф этишда "Оқила аёллар" ҳаракатининг ўрни бўйича фикрлар билдирилди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.