Халқаро ҳамкорлик…
Самарқанд давлат университети кимё факультетига Жанубий Кореянинг KRICT (Korea Research Institute of Chemical Technology) илмий тадқиқот институти олимлари Эун-МИ Парк, Джеонг Даэ Сеонг, Леэ Менсулар ташриф буюрди.
Бундан асосий мақсад томонлар ўртасида халқаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш.
Меҳмонлар билан СамДУ халқаро ҳамкорлик бўйича проректори, профессор Акмал Ахатов ҳамда кимё факультети декани, доцент Санжар Тиллаевлар учрашди. Музокарада СамДУ магистр ва докторантлари Корея илмий марказларида тадқиқотларини давом эттириш масалалари келишиб олинди.
Шунингдек, делегация аъзолари кимё факультети талаба ва тадқиқотчилари билан учрашиб, Корея таълим тизими, ўқиш имкониятлари бўйича батафсил маълумот берди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.