Самарқанд давлат университети олимлари қишлоқ хўжалиги ходимларига агромаслаҳатлар бермоқда…
Бугун қишлоқ хўжалигида дала ишлари қизғин паллага кирмоқда. Ерларни экишга тайёрлаш, кўчат экиш, тупроққа уруғ қадаш, сабзавот ва полиз экинлари ниҳолларини ўтқазиш ишлари бошланди. Бу жараёнда ҳар бир агротехник тадбирнинг сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш юқори ҳосил олиш ва дастурхонларимиз мўл-кўллигини таъминлашга хизмат қилади.
Аҳоли хонадонлари, деҳқон хўжаликлари ва фермерларимизга бу борада илмий асосланган тавсия ва кўрсатмалар бериш, ишни тўғри ташкил қилиш ва кафолатланган ҳосил олишга катта ёрдам беради. Шу мақсадда Самарқанд давлат университети Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти олимлари вилоятимиздаги фермер хўжаликларида илмий-тадқиқотлар олиб бориш билан биргаликда, уларга баҳор мавсумида амалга оширилиши зарур бўлган агротехник тадбирлар бўйича масалаҳатлар бериб келмоқда.
Шундай тадбирлардан бири, Тайлоқ тумани фермер хўжаликларида ташкил қилинди. Бунда ерни экишга тайёрлаш, мевали дарахт кўчатларини ўтказиш, сабзавот ва полиз экинлари уруғлари ва ниҳолларини қадаш, ушбу даврда ўсимлик касалликлари ва зараркунандаларига қарши курашишда амалга оширилиши зарур бўлган агротехник тадбирлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.