Самарқанд давлат университети профессорининг мақоласи
Scopus базасига кирувчи “Chemistry and Biodiversity” журнали экспертлари ва бош муҳаррири томонидан юқори баҳоланди…
Самарқанд давлат университети органик синтез ва биоорганик кимё кафедраси профессори Хуршид Бозоровнинг навбатдаги “Furo[2,3-d]pyrimidines as Mackinazolinone/Isaindigotone Analogs: Synthesis, Modification, Antitumor Activity, and Molecular Docking Study” номли илмий мақоласи Scopus, SCI (Web of Science) va PubMed каби маълумотлар базасида индексланувчи “Chemistry and Biodiversity” журналида [Q2, Impact Factor = 2.74, Wiley-VHCA AG, USA & Switzerland] эълон қилинди.
Мақола фуро[2,3-д]пиримидинон ҳосилаларининг бир нечта алкалоидлар аналоглари сифатида синтез йўли, модификацияси, саратон ҳужайраларига қарши фаоллиги, ҳамда молекуляр докинг таҳлилларига бағишланган.
Ушбу мақола "Chemistry and Biodiversity" журнали экспертлари ва бош муҳаррири томонидан юқори баҳоланиб, журналнинг 2023 йил март ойи сонидаги муқоваси учун танлаб олинди.
Мақола Хитой Фанлар Академияси олимлари билан ҳамкорликда тайёрланган. Илмий лойиҳа раҳбари Хуршид Бозоров. Лойиҳа маслаҳатчиси профессор Ҳажи Акбер Аиса.