Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти ва унда келтириб ўтилган фуқароларнинг таълим олиш ва соҳага доир бошқа муҳим ўзгартиришлар таҳлилига бағишланган мазкур тадбирда СамДУ нинг 4000 га яқин талаба ёшлари ҳамда 200 дан зиёд профессор-ўқитувчилар иштирок этишди.

    Тадбирни Самарқанд давлат университети Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори, профессор Шаҳзода Негматова кириш сўз билан очиб, ўқитувчи ва талабаларнинг ўқиш ва илмий ишларига муваффақият тилади.

    Шунингдек, бир қатор профессор-ўқитувчилар “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳасига оид мулоҳазалари билан ўртоқлашишди.

    

    Самарқанд давлат университети

    Ахборот хизмати.