Самарқанд давлат университетида “Референдум ва ёшлар” тарғибот тадбирлари давом этмоқда...
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти ва унда келтириб ўтилган фуқароларнинг таълим олиш ва соҳага доир бошқа муҳим ўзгартиришлар таҳлилига бағишланган мазкур тадбирда СамДУ нинг психология ва ижтимоий сиёсий фанлар, спорт фаолияти ва санъат, мактабгача ва бошланғич таълим факультети талаба ёшлари иштирок этишди.
Шунингдек, бир қатор профессор-ўқитувчилар “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳасига оид мулоҳазалари билан ўртоқлашишди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.