Самарқанд давлат университетининг 5 нафар талабаси Шанси Нормал университетида ўқишни давом эттириш учун Хитойга жўнаб кетди…
Самарқанд давлат университети халқаро таълим дастурлари маркази бакалавриат босқичида 8 таълим йўналиши мавжуд бўлиб, Россия, Исроил, Жанубий Корея, Хитой каби давлатлардаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қойиб келмоқда.
Ушбу марказнинг тарих йўналишида таҳсил олаётган 5 нафар битирувчи талаба қўшма таълим дастури бўйича Шанси Нормал университетида ўқишни давом эттириш учун Хитойга жўнаб кетди.
- Бугун мен учун қувончли кун. Ўқишимни эндиликда Хитойнинг Шанси Нормал университетида давом эттираман, - дейди талаба Жавоҳир Келдиёров. – Самарқанд давлат университетида ўқишнинг ўзи бир бахт. Бу ерда ўқиётганим билан фахрланаман. Ҳозирда битирувчи курс талабасиман. 3 йилдан зиёдроқ вақт мобайнида инглиз тили бўйича Халқаро IELTS 6.0 ва хитой тили бўйича HSK 4 сертификатини қўлга киритдим. Инглиз ва хитой тилида эркин мулоқот қила оламан. Олдимда улкан мақсадлар бор. Бу ҳали бошланиши. Келажакда ўқишимни давом эттириб, юртимиз учун муносиб кадр бўлиш ниятидаман…
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.