Самарқанд давлат университети доценти Раъно Тўрахўжаеванинг 80 йиллик юбилейи нишонланди…
Бугун Самарқанд давлат университети факультетлараро рус тили кафедраси доценти Раъно Тўрахўжаева 80 ёшни қарши олди. Шу муносабат билан филология факультетида олиманинг юбилейи кенг нишонланди.
- Бугун факультетимизнинг фаришта аёли, маслаҳатгўйимиз Раъно Тўрахўжаева 80 ёшни қарши олди. 55 йиллик меҳнат фаолиятига эга олима нафақат маҳоратли педагог, балки жамоат ишларда фаол ташкилотчидир, - дейди СамДУ рус тили кафедраси доценти Салиха Усмонова. - Узоқ йиллардан буён СамДАҚИ ва СамДУ да фаолият кўрсатиб келмоқда. Домланинг халқаро ва республика илмий журналларида 20 дан ортиқ, марказий нашрларда 100 дан ортиқ публистик мақолалари эълон қилинган. Шунингдек 10 га яқин дарслик ва ўқув қўлланмалар муаллифидир. Бугунги кун муносабати билан Раъно Тўрахўжаевани самимий муборакбод этиб, илмий ишларига мувафаққият, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилаймиз…
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.