Самарқанд давлат университети археология кафедраси ўқитувчиси Илҳом Қурбонбоев бошчилигидаги тадқиқотчилар Азмиддин Холматов ва Алишер Ёрқулов Ўрта Зарафшон воҳаси Қоратепа тоғ тизмаси шимолий ён бағрида жойлашган Жом, Бешбармоқ, Чўнқаймиш қишлоқлари атрофида археологик қидирув ишларини олиб бормоқда. Тадқиқотлар натижасида Қозонтошсой, Отқамарсой, Бўтабобосой, Ойшанинг зови, Дарвозатош каби жойлардан бир қанча янги қоятош расмлари аниқланиб, харитага олинди.

         Бу қоятош расмлар, қадимги рассомлар томонидан уриб-чўкичлаш техникасида ишланган бўлиб, уларда асосан одам, тоғ эчкилари, архар ва бошқа ёввойи ҳайвонлар тасвирланган. Улар қадимги аждодларимизнинг кундалик турмуш тарзи, ижтимоий-иқтисодий ва диний ҳаёти борасида муҳим маълумот беради. Дастлабки ўрганишлар натижалари бу расмларни инсоният тарихий тараққиётининг илк темир, антик, илк ўрта асрлар ва ундан кейинги тарихий даврларга оидлигини кўрсатди.

    Самарқанд давлат университети      

    Ахборот хизмати.