Янги монография: “Маҳалий хомашёлардан сорбентлар олиш жараёнини тадқиқ этиш”…
Самарқанд давлат университети полимерлар кимёси ва кимёвий технология кафедраси мудири, профессор Нормурод Файзуллаевнинг ҳаммуалифлигидаги “Маҳаллий хомашёлардан сорбентлар олиш жараёнини тадқиқ этиш” номли монографияси Германиянинг LAMBERT нашриётида чоп этилди.
Ушбу монография ноорганик моддалар ишлаб чиқаришнинг асосий йўналишларидан бири сорбентлар мавзусига бағишланган. Биринчи бўлимда маҳаллий хомашёлар асосида табиий сеолитлар олиш имкониятлари, иккинчи бўлимда таркибида сеолит бўлган минералларни фаоллаштиришда юзага келадиган физик-кимёвий хусусиятларидаги ўзгаришлар, учинчи бўлимда клиноптилолитни ноорганик кислоталар иштирокида модификациялаш ва тўртинчи бўлимда клиноптилотитни кислотали модификациялаш асосида олинган сорбентнинг адсорбцион хусусиятлари атрофлича ўрганиб чиқилган. Монография магистрлар, аспирантлар, илмий тадқиқотчилар ва шу соҳада ишлайдиган илмий ҳамда илмий – техник ходимлар учун мўлжалланган.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.