Самарқанд давлат университети кимё факультетига “Самарқандкимё” АЖ етакчи мутахассислари ташриф буюрди. Бундан асосий мақсад факультетнинг 3-курс талабаларига “Фосфорли ва комплекс минерал ўғитлар ишлаб чиқариш” мавзусида очиқ дарс ўтиш ва талабаларни ишга жалб қилишдир.

  - Самарқанд давлат университети “Самарқандкимё” АЖ билан кўп йиллардан бери ҳамкорлик ишларини олиб бормоқда. Ҳозирги кунда кимё факултетининг 52 нафар битурувчи курс талабалари ушбу корхонада иш билан таъминланган, - дейди СамДУ доценти Норйигит Мусулмонов. - Қолаверса, бир қатор магистрант ва докторантлар ушбу ташкилотга бориб, илмий тадқиқотларини давом эттирмоқда. Шунингдек, талабаларимиз амалиётларини ўтамоқда. Ўйлайманки, бу каби ҳамкорлик алоқалари томонлар учун манфаатли бўлиб хизмат қилади. Бугунги ноанъанавий маъруза дарси йигит-қизларда катта қизиқиш уйғотди. Бу каби дарсларни доимий тарзда йўлга қўйишни мақсад қилдик. Корхона раҳбарлари ушбу ташкилотда 193 вакансия борлигини, бўш иш ўрнини тўлдириш учун СамДУ кимё ва Муҳандислик физикаси институти талабаларини ишга қабул қилишини маълум қилди. Яна бир қулай жиҳати, талаба ва ёш олимларнинг тадқиқот ишларидаги молиявий харажатларини ташкилот ўзи қоплашини айтди. Меҳмонлар университетда яратилган шароитлардан хурсандлигини, дарслар яхши ташкил этилаётганлиги ва сифатли таълим берилаётганлигини алоҳида эътироф этишди.

    Самарқанд давлат университети

    Ахборот хизмати.