Бугун Самарқанд давлат университети физикавий ва коллоид кимё кафедраси доценти Рахима Тошматованинг туғилган куни.

    Рахима Тошматова 1954 йил Самарқандда туғилган. 67 ёшни қарши олган олим 45 йилдан буён Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.

    Бугунги кун муносабати билан университет жамоаси туғилган кун соҳибини самимий муборакбод этиб, илмий ишларига муваффақият, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.

 

Самарқанд давлат университети
Фахрийлар кенгаши