Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Самарқанд давлат университетига 3D INO-VR замонавий техникаларини совға қилди
Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси STEM (аниқ ва табиий фанларни ўқитиш) лойиҳаси асосида хорижий тилларни ўқитиш, самарали натижага эришишда 3D ва Виртуал оламга саёҳат дастурларидан унумли фойдаланиш мақсадида университетга 3D INO-VR техникаларини тақдим этди.
Ушбу техникалардан дарс мобайнида фойдаланиб мураккаб лаборатория машғулотлари ўтказиш, қаттиқ жисмли металллардан керакли техникалар ясаш ва мураккаб конструкцияли материаллар орқали металларга ишлов бериш мумкин бўлади.
Ҳозирги кунда Европа таълим тизимида кенг қўлланиб келинаётган бу техникалардан, СамДУ нинг физика, биология, кимё ва механика-математика йўналишида таҳсил олаётган талабалар унумли фойдаланиб, самарали натижаларга эришиши мумкин.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.