Семинар…
Самарқанд давлат университети экология ва ҳаёт хавфсизлиги кафедраси доценти Леля Белялова Франциянинг “Тотал Эрен” компанияси томонидан қурилган 100 Мвт қувватга эга қуёш фотоэлектр станция лойиҳасини амалга ошириш бўйича ўтказилган семинарда иштирок этди.
Нуробод туманида бўлиб ўтган ушбу анжуман Самарқанд вилоятининг маҳаллий аҳоли ва барча манфаатдор томонларни хабардор қилиш (Awareness Program) дастурини ўтказишга қаратилган. Тадбир давомида “Тотал Эрен” компаниясининг инвестиция лойиҳаси доирасида амалга оширилган ижтимоий ва экологик чора-тадбирлар, Қарнобчўл ҳудудининг атроф-муҳит муҳофазаси ва биохилма-хиллиги бўйича тақдимотлар намойиш этилди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.