Чунки Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларимизнинг қишлоқ ва овулларидан тортиб, пойтахтимиз маҳалла ва кўчаларидаги улкан бунёдкорлик ва ободончилик ишларини ўз кўзлари билан кўраяптилар", - деди Президент.

    Биргина мисол, ўтган йилдан бошлаб “Очиқ бюджет” тизими жорий этилгани қишлоқ ва маҳаллардаги оддий-оддий одамларимиз кайфиятига қандай ижобий таъсир кўрсатганини ҳаммамиз кўриб, билиб турибмиз.
 
    Лекин, одамларимизнинг ўсиб бораётган талабларини қондириш учун ҳозиргидан кўра икки карра кўп ишларни бажаришимиз керак.

    Мамлакатимизда камбағаллик борлиги тан олиниб, алоҳида дастурлар асосида уни қисқартириш бўйича катта иш олиб борилмоқда.

    Шу мақсадда аҳоли, айниқса, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларнинг даромадини ошириш борасида “учта дафтар”, ижтимоий реестр тизими йўлга қўйилиб, салмоқли натижаларга эришилди. 

    "Асосийси, фуқаролар ислоҳотларимизни қўллаб-қувватламоқда. Лекин, ҳали қиладиган ишларимиз кўп.

    Бу борада одамларимиз янгиланган Конституциядан, биз жорий этаётган янги тизимдан кўп нарсаларни кутмоқда. Аҳолимизга муносиб турмуш шароитларини яратиш учун, энг аввало иқтисодий ўсишни таъминлаш зарур. 

    Ялпи ички маҳсулотимиз ҳажмини ҳозирги 80 миллиард доллардан яқин йилларда 160 миллиард долларга етказиш учун бор имкониятларни ишга солишимиз керак. Бу – аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажми 4 минг долларга етади, дегани. 

    Биз бундан буён ҳам хусусий секторни қўллаб-қувватлаш, солиқ маъмурчилигини янада соддалаштириш, давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини камайтириш борасидаги ишлар жадал давом эттирилади.

    Ҳукуматга 1 августга қадар давлат ўзига олган ҳар бир янги мажбурият бўйича уларнинг маблағлари, ижро механизмлари, бу масалада масъул вазирлик ва ҳокимликлар аниқ кўрсатилган алоҳида дастур ишлаб чиқиб, парламентга киритиш топширилди.