9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан фахрийлар ҳолидан хабар олинди...
Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов ташаббуси билан СамДУ ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Шаҳзода Негматова, касаба уюшма қўмитаси раиси Шавкат Махматмуродов бошчилигида университетнинг профессор-ўқитувчилари, таниқли олим ва моҳир педагоглар биология фанлари доктори, профессор Жўрақул Хўжаев, таниқли тарихшунос олим, доцент Неъмат Тошкенбоев, меҳнат фахрийси Қудрат Айматовлар хонадонларида бўлиб, ҳолидан хабар олинди.
Шаҳзода Негматова Самарқанд давлат университетида кўп йиллар давомида фаолият кўрсатган, заҳматли меҳнати билан университет таълим-тарбия ишларини янги босқичга кўтаришга улкан ҳисса қўшган фахрий ходимларни Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан табриклаб, Самарқанд давлат университети ректорининг байрам табригини ўқиб эшиттирди, эсдалик совғаларини топширди.
Самимий мулоқот давомида нуронийлар Яратгандан юртимизда тинчлик-осойишталик, фаровонлик бўлишини сўраб дуо қилдилар.
Ирода БЕКМУРОДОВА,
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими.
Шавкат Акрамов олган суратлар.