Самарқанд давлат университети ва Туркиянинг Гази университети ҳамкорлиги…
![](https://www.samdu.uz/upload/cover-images/6464bd2f5eb96-6464bd2f5eb97-6464bd2f5eb98-6464bd2f5eb99.jpg)
Самарқанд давлат университетига Туркиянинг Гази университети проректори Др. Рамазан Байиндир ҳамда технология факультети декани Др. Муса Атарлар ташриф буюрди.
Меҳмонлар билан СамДУ халқаро ҳамкорлик бўйича проректор, профессор Акмал Ахатов учрашув ўтказди. Ташрифдан асосий мақсад халқаро ҳамкорлик алоқаларини яхшилаш ҳамда профессор-ўқитувчилар алмашинувини йўлга қўйишдир.
Музокарадан сўнг, делегация вакиллари СамДУ Муҳандислик физикаси институти профессор-ўқитувчилари билан учрашди. Шунингдек, физик олимлар билан илмий ҳамкорликни йўлга қўйиш ва келгусида TUBITAK лойиҳаси бўйича қўшма илмий ишланмалар ва халқаро грантларни бажаришга келишиб олди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.