“Умр деганлари – лаҳзами, ёҳу…”
Самарқанд давлат университетида Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир, таржимон ва публицист Муҳиддин Омон таваллудининг 60 йиллигига бағишланган “Умр деганлари – лаҳзами, ёҳу…” номли илмий-амалий анжуман ўтказилди.
Конференцияда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари: Шойим Бўтаев, Хумоюн Акбар, Тошпўлат Тугалов, Хосият Бобомуродова ҳамда СамДУ филология факультети профессор-ўқитувчи ва талабалари маърузалари билан иштирок этди.
Шунингдек, адибнинг ҳаёти ва ижоди, унинг адабиёт оламидаги ўрни ҳақида алоҳида тўхталди.
- Инсон умри қилган меҳнати билан азиз ва мукаррамдир. Элига, халқига қилган яхшилиги унинг эл ичра қадр топишига кафолат бўлади, - дейди СамДУ доценти Акром Тошпўлатов. – Муҳиддин Омон ўзбек халқига, жонажон ватанига самарали меҳнатлари орасидан обрў топганлардан саналади. У том манодаги шоир, китоблар, бадиий, илмий публистистик асарлар тарғиботчиси. Инсониятнинг маънавий дунёсини бойитувчи, ўзлигини танитувчи, бугуни эртаси учун Ватан қалқони бўлишга тайёр ёшларни руҳий психологик қувватини оширувчи шахсдир…
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.