“Инглиз тили таълимида муаммолар ечими: назарий ва педагогик истиқболлар” мавзусида конференция ўтказилди…
Самарқанд давлат университетида “Инглиз тили таълимида муаммолар ечими: назарий ва педагогик истиқболлар” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.
Нуфузли халқаро анжуманда Самарқанд давлат университети профессор-ўқитувчилари ҳамда АҚШ, Ҳиндистон, Австралия, Корея, Япония, Россия, Индонезия, Хитой, Малайзия, Фаластин, Эрон каби давлатлардан 50 га яқин олимлар маърузаси билан иштирок этди.
Тадбир аввалида Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродовнинг конференция иштирокчиларига йўллаган табригини халқаро ҳамкорлик бўйича проректор Акмал Ахатов ўқиб эшиттирди.
Анжуман давомида инглиз тилини ўқитиш соҳасида жаҳон миқёсида кўриб чиқилиши ва ҳал қилиниши керак бўлган муҳим масалалар ҳамда бу борада хорижлик олимларнинг тадқиқот ва таклифлари кенг муҳокама қилинди. Инглиз тили фани ўқитувчилари ўртасида касбий ҳамкорликни йўлга қўйиш, инглиз тили таълимида янги ва замонавий методлар ишлаб чиқиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.