Болаларга тилак ва табрик.
![](https://www.samdu.uz/upload/cover-images/647961a3e9353-647961a3e9354-647961a3e9355-647961a3e9356.jpg)
Бугунги кун эмас, ҳар бир лаҳза Сизники бўлишини истайман.
Ватан ҳам, унинг тоғлари, боғлари, тарихи ва бугуни ҳам Сизники. Қуёши, ойи, баҳори, ёзи Сизники.
Фақат бир тилагим - яхши ўқинглар. Билимли ва билимсиз инсоннинг Ватанни севишида ер билан осмонча фарқ бор.
Ўзбекистон - билимли ва истеъдодли болалар мамлакати. Ўзбекистон - бахтли болалар мамлакати.
Самарқанд давлат университетида фаолият кўрсатаётган ота-оналарга, бобо-бувиларга истагим - фарзандларингизга кўпроқ вақт ажратинг. Уларнинг саломатлиги, таълим-тарбиясига эътиборли бўлинг. Олимлар оиласидан олимлар етишиб чиқсин.
Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни барчангизга муборак бўлсин!
Рустам ХОЛМУРОДОВ,
Самарқанд давлат университети ректори,
Ўзбекистон Республикаси фан арбоби,
Олий Мажлис Сенати аъзоси.