Самарқанд давлат университетига Япониянинг Сока университети проректори Танака Рёҳеи ва халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Такаҳаши Шинсакулар ташриф буюрди.

    Меҳмонлар билан СамДУ халқаро ҳамкорлик бўйича проректори, профессор Акмал Ахатов учрашди.

    Ташрифан асосий мақсад томонлар ўртасида экология ва муҳандислик йўналишларда ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишдир.

    Музокаралар давомида ҳамкорликда илмий лойиҳалар бажариш, дарслик ва китоблар нашр этиш масалалари бўйича сўз юритилди.

    Шунингдек, ҳар ўқув йилида талабалар алмашинувини йўлга қўйиш масалаларига алоҳида тўхталди.

    Маълумот учун, Сока университетининг 6 нафар талабаси айни вақтда талабалар алмашинуви дастури бўйича Самарқанд давлат университетида таҳсил олмоқда…

 

    Самарқанд давлат университети

    Ахборот хизмати.