СамДУ Туркология илмий тадқиқот институти ва Эге университети ҳамкорлиги…
Самарқанд давлат университетига Эге университетининг Ўрҳун дастури коoрдинатори Ибраҳим Шаҳин ташриф буюрди. Туркиялик меҳмон билан СамДУ халқаро ҳамкорлик бўйича проректор, профессор Акмал Ахатов учрашув ўтказди.
Ташрифдан асосий мақсад халқаро ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш, СамДУ қошидаги Туркология илмий тадқиқот институти фаолияти билан танишиш. Шунингдек, келажакдаги мақсадли режаларни белгилаб олиш.
Музокаралар чоғида ҳамкорликда Туркология илмий тадқиқот институти фаолиятини яхшилаш, илмий изланишлар олиб бориш учун долзарб бўлган мавзуларни белгилаб олиш бўйича келишиб олинди.
Ибраҳим Шаҳин тадқиқот институти фаолияти билан танишиб, ўзининг таклиф ва фикр мулоҳазаларини билдирди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.