Самарқанд давлат университети ва Хитойнинг Шимоли-ғарбий политехника университети ҳамкорлиги
Самарқанд давлат университетига Хитойнинг Шимоли-ғарбий политехника университети хорижий фанлар факултети декани, профессор КонгДжиэ бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
Меҳмонларни Самарқанд давлат университети халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Акмал Ахатов қабул қилди.
Икки томонлама олиб борилган музокараларда узоқ муддатли ҳамкорлик масалалари кенг муҳокама қилинди. Томонлар учун муҳим бўлган соҳалар, хусусан, муҳандислик, техника ва технология соҳаларида кадрлар тайёрлашда ҳамкорликни кучайтириш, талаба ва магистрлар учун алмашув дастурлари ташкил этиш, шунингдек, иккала томонлардан муҳандислик соҳасида илмий тадқиқот олиб бораётган профессор-ўқитувчилар ўртасида академик мобилликни йўлга қўйиш бўйича бир қатор амалий таклифлар илгари сурилди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати