ELTUZ телеграм каналидаги “CамДУ талабаларидан қайта имтиҳонлар учун пул тўлаш талаб қилинмоқда” номли хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

    Самарқанд давлат университетида якуний назоратларда коррупциянинг олдини олиш учун кейинги 2-3 йил мобайнида қатор ишлар амалга оширилди.

    Хусусан, имтиҳонларни марказлашган тартибда ўтказиш учун талабалар билимини баҳолаш бўлими ташкил этилиб, муайян фандан маъруза, амалий, лаборатория ва семинар машғулотлари ўтказган профессор-ўқитувчилар якуний назоратга жалб этилмайдиган бўлди.

    Шунингдек, барча якуний назорат ёзма ишлари (сканерланган электрон шакли) “Талабалар билимини баҳолаш бўлими” томонидан бошқа олий таълим муассасаларига юборилади ва уларнинг профессор ўқитувчилари томонидан текширилиб, баҳоланади. Мазкур жараёнда дарс берган ўқитувчи ва университет профессор-ўқитувчилари иштирок этмайди.

    Бундан ташқари, назорат натижаларидан норози талабаларнинг апелляцияси ҳам бошқа ОТМда бўлиб ўтади.

    Агар сизда имтиҳонлардаги коррупцияга оид асосли шубҳа ёки далиллар мавжуд бўлса, ваколатли органларга ёки ўқув-услубий бошқармага мурожаат қилишни ҳамда вазиятни тушунишга ёрдам берадиган маълумотларни тақдим этишни сўраймиз.

    Мурожаат учун телефонлар: (66) 239 18 49

    СамДУ Ахборот хизмати