Самарқанд давлат университетига Хитойнинг Циан архитектура ва технология университети профессори Сонг Хуи бошчилигида делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан СамДУ халқаро ҳамкорлик бўйича проректор, профессор Акмал Ахатов учрашув ўтказди.

    Ташрифдан асосий мақсад халқаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш.

    Учрашув давомида профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчи ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, ҳамкорликда илмий лойиҳалар ишлаб чиқиш ҳамда архитектура тарихи  ва механика қурилиши соҳасида СамДУда қўшма лаборатория  ташкил этиш бўйича сўз юритилди.

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.