Ўқув қўлланма: “ESP ни ўқитиш ва ўрганишдаги асосий масалаллар”…
Самарқанд давлат университети инглиз тили кафедраси доценти Ситора Рўзиеванинг "ESP ни ўқитиш ва ўрганишдаги асосий масалаллар" номли ўқув қўлланмаси инглиз тилида нашр этилди.
Ушбу ўқув қўлланма Самарқанд давлат университетининг филология факультети хорижий тил ва адабиёт, инглиз тили филологияси, йўналишдаги талабаларига, соҳага йўналтирилган инглиз тили фанидан ўтиладиган маъруза ва амалий машғулотларини ўз ичига олади. Ўқув қўлланманинг мақсади талабаларга касбий йўналиш доирасида мустаҳкам мавзуларни шаклларини ўргатиш, уларнинг мулоқот малакаларини ривожлантиришдан иборат. Хусусан, ўрганилаётган чет тилининг тўғри таҳлил қилиш, билимларини такомиллаштириш ҳамда эгалланган билим, кўникмаларини касбий ва илмий фаолиятда эркин қўллай олишларини таъминлаш, чет тилида илмий тадқиқот олиб бориш ва касбий малакаларини ривожлантириш бўйича вазифалар келтирилган.
Мазкур қўлланма олий ўқув юртларининг филология факультети хорижий тил ва адабиёт, инглиз тили филологияси мутахассислигида таҳсил олаётган бакалавр ва магистратура талабаларига мўлжалланган.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.