Самарқанд давлат университети талабалари учун замонавий таҳлил усуллари бўйича маҳорат дарси ўтказилди
Япониянинг Тоттори университетида бўлиб турган СамДУ талабаларига тупроқ ва ўсимлик намуналарини замонавий эмиссион спектрометр (ISPE) ускунаси ёрдамида таҳлил қилиш усуллари ўргатилди. Бунда талабалар тупроқ таркибидаги углерод ва азот миқдорини аниқлаш бўйича кимёвий таҳлил усуллари билан таништирилди. Тоттори университетининг Қурғоқчил минтақаларни тадқиқ қилиш марказидаги мазкур лаборатория энг сўнгги замонавий ускуналар билан жиҳозланган. Шунингдек, тупроқ ва ўсимлик намуналарида юқори аниқликда таҳлиллар олиб бориш имкониятига эга. Дунёнинг қатор давлатларидан ташриф буюрган тадқиқотчилар ушбу лабораторияда турли таҳлилларни амалга оширадилар.Талабаларимиз томонидан замонавий таҳлил усуллари бўйича эгалланган билим ва кўникмалар Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институтидаги Агробиотехнологиялар трансфери илмий-тадқиқот лабораториясида татбиқ этилади. Ушбу лабораторияда ҳам замонавий эмиссион спектрометр (ИСПE) ускунаси мавжуд бўлиб, талабалар Япониядан ўрганган билимларидан институт лабораториясида тўғридан-тўғри фойдаланиш имконига эга бўладилар.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.