Самарқанд давлат университетига Полшанинг Ягеллон университети халқаро ҳамкорлик бўлими ходими Гзел Агнишка  ташриф буюрди. 

    Ташриф давомида Эрасмус+ К171 алмашинув дастури асосида СамДУ халқаро ҳамкорлик бошқармаси фаолияти билан танишди. Шунингдек, институт ва факултетларнинг халқаро ҳамкорлик бўйича декан ўринбосарлари, илмий ходим ва докторантлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. 

    Гзел Агнишка Ягеллон университети 
фаолияти,  хорижий профессор-ўқитувчи ва талабалар алмашинуви ҳамда степендия, грантлар тоғрисида тақдимот қилди.

    Самарқанд давлат университети
    ​Ахборот хизмати.