Самарқанд давлат университетида “Хотин-қизларнинг илм-фан тараққиётидаги ўрни ва аҳамияти” мавзусидаги республика илмий-амалий анжумани ўтказилади…
11 февраль - Халқаро илм-фан соҳасидаги аёллар ва қизлар куни. Шу муносабат билан Самарқанд давлат университетида 13 февраль санасида “Хотин-қизларнинг илм-фан тараққиётидаги ўрни ва аҳамияти” мавзусидаги республика анжумани ўтказилади.
Конференциянинг мақсади олима ва иқтидорли хотин-қизларнинг ўрни, эришилган илмий ютуқларни муҳокама қилиш ҳамда бугунги кунда илмий изланишлар олиб бораётган хотин-қизлар фаолиятини тарғиб қилиш ва рағбатлантиришдан иборат.
Мазкур анжуманда Самарқанд давлат университетининг барча талаба қизлари ва профессор-ўқитувчилари иштирок этишлари мумкин.
Қўшимча маълумот учун СамДУ олима аёллар уюшмаси раиси, экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кафедраси доценти Гулмира Келдиёровага мурожаат қилинг. Мурожаат учун тел.: +99897 406 52 86
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.