Тадбирда 2023-2025 йилларга мўлжалланган  жамоа  шартномасининг 2023 йилги ижроси  юзасидан умумий ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.

    Конференцияда 51 нафар делегат иштирок этди. Анжуманни СамДУ Фахрийлар кенгаши раиси, профессор Суюн Каримов олиб борди.

    Анжуамнда СамДУ бошланғич касаба уюшма қўмитасининг раиси, доцент  Шавкат Махматмурадов,  ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Рустам Йўлдошев ва тафтиш комиссиясининг  ҳисоботи тингланди.

    Йиғилиш иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Тадбир якунида жамоа    шартномасининг    2023 йилги ижросига қониқарли деб баҳо берилди.

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.