“Дўст ҳавойи васлини мен мунча чандон истарам…”
Самарқанд давлат университети филология факультетида буюк туркман шоири Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигига бағишлаб адабий кеча ўтказилди.
Анжуманда Самарқанд давлат университети Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Рустам Йўлдошев, профессор-ўқитувчи ва талабалар иштирок этди.
Тадбирни СамДУ филология факультети декани, профессор Жўлибой Элтазаров кириш сўзи билан очди.
Шунингдек, СамДУ адабиёт назарияси ва истиқлол давр адабиёти кафедраси профессори Маҳфуза Давронованинг “Махтумқули шеъриятида автобиографик хусусиятлар” ҳамда доцент Собиржон Тоҳировнинг “Махтумқули сабоқлари” мазудаги маърузалари тингланди.
Тадбир сўнгида Махтумқули Фироғий ҳаёти ва ижоди ҳақида фильм намойиш этилди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати,
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.