Самарқанд давлат университетида халқаро ер куни нишонланди…
Самарқанд давлат университети география ва экология факультетида Халқаро Ер кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Сибир давлат педагогика университети профессорлари Татяна Кулагина, Владимир Кулагин ва СамДУ профессори Эргаш Қобилов талабаларга Ўзбекистон ўрмонлари, қишлоқ хўжалиги ерлари ва яйловлар деградациясининг олдини олиш ва уларга қарши курашишга қаратилган қатор технологиялар ҳақида сўзлаб берди. Учрашувда табиатни асраш, атроф-муҳит экологиясига эътибор қаратиш мамлакатимиз аҳолиси учун нақадар муҳимлиги хусусида фикр алмашилди.
Маълумот учун, Халқаро Ер куни БМТ Бош Ассамблеясининг 63-сессиясида тасдиқланган ва ҳар йили 22 апрель куни дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатида нишонланади.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.