Самарқанд давлат университети талабалари ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлими ижодкорлари ўртасида ижодий учрашув бўлиб ўтди. Адабий кечада юртимизда адабиётга берилаётган юксак эътибор, жамиятда рўй бераётган ўзгаришлар, адабий анъаналар ва ижод сирлари ҳақида сўз борди.

    Тадбирда Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари, шоир ва таржимон, публицист Тошпўлат Тугалов ҳамда "Ижод йўли" газетаси бош муҳаррири, шоир Муҳаммад Ризонинг ёшларга қаратилган самимий тилаклари ва оташин шеърлари янгради.

    Қизғин мушоира, баҳслар руҳида кечган учрашув сўнгида ижодкорлар томонидан талабаларга китоблар совға қилинди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.