Самарқанд давлат университетига Жанубий Кореянинг Сонг Бусун халқаро стипендия фонди ва фонднинг фахрий аъзолари делегацияси ташриф буюрди. 

    Меҳмонларни СамДУ халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Акмал Ахатов кутиб олди. 

    Мулоқотда иқтидорли талабалар ва Жанубий Корея билан ташкил қилинган қўшма таълим дастурида (2+2) таҳсил олаётган талабаларнинг ўқиши учун ҳомийлик қилиш масалалари муҳокама қилинди. Илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорликда кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш борасида келишувларга эришилди.

Самарқанд давлат университети 
Ахборот хизмати.