Самарқанд давлат университети Инсон ресурслари ва маҳалла тараққиётини бошқариш институтига Полшанинг Ягиллониан университети профессори Валдемар Флорзак ташриф буюрди.

    Мулоқотда институт профессор-ўқитувчилари билан ўқув-услубий ҳамда илмий ҳамкорлик қилиш бўйича келишилди.

    Шунингдек, Валдемар Флорзак институт талабалари, магистрантлари ва илмий-тадқиқотчиларга "Интродуcтион то Оператионал Ресеарч" модули бўйича 12 соатга мўлжалланган дарс соатларини ўтишни бошлади. Дарсда СамДУ талабалари билан бирга Полшанинг Ягиллониан университетининг  50 га яқин талабалари ҳам онлайн тарзда қатнашди. 

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.