Самарқанд давлат университетига Истанбул тижорат университети халқаро ҳамкорлик бўйича проректори, профессор Ҳакан Ҳочаоғлу бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

    Меҳмонлар билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби , Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов учрашди.

    Мулоқотда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Томонлар ўртасида иқтисод, инсон ресурсларини бошқариш, молия соҳаларида тадқиқотлар олиб боришга келишилди.

 

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар