Самарқанд давлат университети: “Турк дунёси математиклари жамияти” (ТWМС) бошқарув кенгаши аъзолари кўчма йиғилиши бўлиб ўтди...
Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов “Турк дунёси математиклари жамияти” (ТWМС) бошқарув кенгаши аъзолари кўчма йиғилиши иштирокчиларини муборакбод этди.
Турк дунёси математиклари жамияти Президенти Бакитжан Турсинович Жумағулов бошчилигида Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон бўйича жамият вице-Президентлари ва Туркий дунёнинг турли давлатларидан ташриф буюрган меҳмонлар самимий қабул учун миннатдорлик билдиришди.
Математика инсоният тараққиёти тарихида алоҳида ўрин тутадиган фандир. Унинг ютуқлари иқтисодиёт, илғор технология ва бошқа соҳаларда кенг қўлланилмоқда. СамДУ да ўтказилган йиғилишдан мақсад Туркий дунёда замонавий математиканинг асосий йўналишлари ва унинг қўлланилишининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилишдан иборат
Кўчма йиғилиш давомида ана шундай муҳим масалалар ҳақида атрофлича фикр алмашилиб, глобал миқёсда фан ва таълим интеграциясини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган янги ташаббус ва амалий таклифлар ишлаб чиқилди. Халқаро алоқаларни янада мустаҳкамлашга келишиб олинди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати,
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.