Самарқанд давлат университети юридик факултетида "Сунъий интеллект ва ҳуқуқ: Осиё ва Европа тажрибаси" мавзусида халқаро илмий амалий конференсия бўлиб ўтди.
Конференсияни университет халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Акмал Ахатов кириш сўзи билан очиб, анжуман қатнашчиларини табриклади.
Анжуманда иштирок этган халқаро ва республика олимлари сунъий интеллектни ҳуқуқий тартибга солишда Европа ва Осиё мамлакатлари тажрибасидан самарали фойдаланиш бўйича янги таклифларни илгари сурди. Айниқса суд-ҳуқуқ тизимида, молия ва солиқ соҳасида ҳам сунъий интеллект технологияси билан боғлиқ ижтимоий муносабатлар ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш бўйича тавсиялар ниҳоятда манфаатли бўлди.