Самарқанд давлат университетида раҳбарлик ва лидерлик қобилиятига эга бўлган истиқболли кадрлар захирасига киритилган битирувчи талабалар билан учрашув ўтказилди...
Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ўтказилган мазкур тадбирда ҳокимликнинг ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари Беҳзод Раҳматуллаев, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги бошлиғи А.Ибрагимов, СамДУ ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Рустам Йўлдошев, профессор-ўқитувчи ва талабалар иштирок этди.
Учрашувда талабаларни бўш иш ўринлари билан таъминлаш, кадрлар захирасини шакллантириш каби масалалар бўйича фикр-мулоҳазалар тингланди.
Шунингдек, саволларга атрофлича жавоб берилди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати,
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.